Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой кейинги 3 кун мобайнида мамлакат ҳудудидаги "ИШИД" бўлинмасининг 2 нафар етакчиси ўлдирилгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар қилди.

Афғонистон президенти бу ҳақда Уфада бўлиб ўтаётган ШҲТ кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши чоғида гапириб ўтган.

"Мен сизларга мамнуният билан кейинги 3 кун давомида Афғонистон ҳудудида олиб борилган махсус амалиётлар натижасида "ИШИД"нинг икки нафар етакчиси ўлдирилганини маълум қиламан", деди у.