Бир киши томонидан яратилган ва юритилган ViralNova сайти 100 млн долларга сотилди

Технология 10 Июль 2015 2227

Дастурчи Скотт ДеЛонг томонидан яратилган ViralNova интернет ресурси 100 млн долларга сотилди. Бу ҳақда venturabeat.com хабар берди.

ДеЛонг ViralNova сайтини Zealot Networks медиакомпаниясига 100 млн долларга пуллаган. Тўлов нақд ва Zealot Networks акциялари орқали амалга оширилади. Бу маблағларни ДеЛонг ўз лойиҳаси бош директори бўлган Шон Беккер билан бўлишиб олади.

Беккернинг маълум қилишича, бироз олдинроқ сайтни 35 млн доллар эвазига сотиб юборишлари ҳам мумкин бўлган.

Маълумот учун, бу сайт ижтимоий тармоқлардаги энг машҳур янгиликларни чоп этиб боради. Бу сайт ҳеч қандай ишчи ёлламагани ҳолда шундай фойда кўришга эришди.

Кўпроқ янгиликлар