Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар учун ўзларининг янгиликлар тасмасини бошқариш учун созламалар қаторини кенгайтирди. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар қолдирилган.

Манбада ёзилишича, эндиликда фойдаланувчилар қайси янгилик ўзининг тасмасида биринчи бўлиб кўринишини танлаш имкониятига эга бўлишади. See first хизмати орқали эса дўстларнинг қизиқарлироқларини танлаш мумкин бўлади.

Шунингдек, фейсбук фойдаланувчиларга ёқмаган постлар ёзувчи саҳифаларга обуна бўлишни рад қилиши ва кейинчалик қизиқарли туюлган, илгари рад қилинган саҳифаларни ўз тасмасида қайта тиклаш имкониятига эга бўлишади. Қолаверса, фойдаланувчиларнинг қизиқишига қараб алоҳида шу соҳага оид маслаҳатлар, таклифлар берувчи кичик қатор яратилади.

Мазкур ўзгариш iOS операцион тизими учун 9 июль кунидан амал қилса, Android учун мазкур ўзгариш бир неча ҳафта ичида юкланади.