ФҚБ "ИШИД"нинг АҚШда 4 июлда теракт амалга ошириш режасини фош этганини маълум қилди

Жаҳон 10 Июль 2015 2802

АҚШ Федерал қидирувлар бюроси "ИШИД" террорчи ташкилоти тарафдорларининг АҚШда 4 июль – Мустақиллик кунида терактлар амалга оширмоқчи бўлган фитнасини фош қилди, деб хабар бермоқда ФҚБ директори Жеймс Коми.

Комининг айтишича, тергов давомида охирги 4 ҳафта ичида ушбу ҳолат бўйича 10 киши ҳибсга олинган. Коми АҚШда "ИШИД" таъсирида бўлган яна 10 киши борлиги, бироқ улар алоқа қилишда “шифрланган маълумотлар”дан фойдаланганлари туфайли уларни аниқлаш мураккаблик туғдираётганини айтган.

Аввалроқ Коми айнан шу “шифрланган маълумотлар” туфайли АҚШ террорчилик тарғиботининг ижтимоий тармоқларда тарқалишини назорат қила олмаётганини айтган эди. Бу муаммони ечиш учун махсус қонун керак бўлиб, ҳозирда АҚШ компаниялари билан биргаликда ушбу қонун устида иш олиб борилмоқда.

ФҚБ директорининг айтишича, умумий ҳисобда АҚШда "ИШИД" сафида жанг қилиш учун Яқин Шарққа жўнаб кетган ёки кетмоқчи бўлган 200 нафардан ортиқроқ АҚШ фуқароси аниқланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар