Бутун дунё мусулмонларининг муқаддас байрами ҳисобланадиган Ҳайит айёмини ўтказиш учун Москва шаҳрида 41та майдон тайёрланади. 17 июль куни ўтказиладиган бу байрам учун Москва шаҳрида 8та, Москва вилоятида эса 33та майдон ҳозирланади. Бу ҳақда ТАСС нашри Россия муфтияти вакили Рушан Аббосовга асосланган ҳолда хабар берди.

"Бу йилда Ҳайит намози учун Москва шаҳрида 7та, вилоятда эса 33та, жами 40та майдон ажратилади. Шунингдек, шаҳардаги "Сокольники" майдонида ҳам Ҳайит намози адо этилади. Шаҳарда 6та масжид мавжуд бўлиб, улардан энг каттаси Бош масжидда эса бир вақтнинг ўзида 60 минг киши ибодат қилиши мумкин", дейди у.