2012 йили Индонезияда ҳалокатга учраган Sukhoi SuperJet (SSJ-100) самолёти иши бўйича Омскда ўтказилган саккизинчи ҳакамлик суди хорижий суғуртачиларнинг 16 млн доллар тўлаши ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди.
“Суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди, ариза қондирилмади”, – деди суд вакили.
Илгари ишда 24 компания тилга олиниб, зарар миқдори 32.4 млн долларга баҳоланган эди. Қарздорликнинг қисман ёпилиши туфайли бу сумма икки баробарга қисқарди. Даъво бўйича айбдор деб топилган компаниялар Буюк Британия, Бельгия, Германия, Швеция, Непал, Ҳиндистон ва Францияда фаолият юритади.
2012 йилнинг 9 май куни Индонезияда Россиядаги “ГСС” ХАЖга тегишли SSJ-100 самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида бўлган 45 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Россия, АҚШ, Индонезия ва Франция фуқаролари бор эди. “ГСС” компанияси ҳалок бўлганларнинг оилаларига 140 минг доллар тўлади.
Ҳалокат суғурта иши деб тан олди, аммо жавобгарлар керакли тўловларни амалга оширишдан бош тортди. Шунда "Капитал Страхование" компанияси 2013 йили судга мурожаат қилди.