Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги японияликларга тегишли бўлган косметик воситалар ишлаб чиқариладиган фабрикада катта ёнғин чиқди. Бу ҳақда Kiodo нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлган ва камида 50 киши жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, бу фабрика Япониянинг Mandom компаниясига тегишли ҳисобланади.

Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмаган. Воқеа жойида индонезиялик қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.