Ислом Каримов: Ўзбекистон ва Хитой олий даражада алоқаларни амалга ошириб келмоқда

Жаҳон 10 Июль 2015 4290

Охирги йилларда Ўзбекистон ва ХХР энг олий даражада кенг алоқалар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Уфада бўлиб ўтаётган ШҲТ саммити доирасида ХХР раиси Си Цзиньпин билан ўтказилган учрашув чоғида айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Хитойга узоқ муддатли кўмак учун ташаккур билдирди.
“Ўзбекистон Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари” ҳамда “XXI асрнинг денгиз Ипак йўли” ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда... Ўзбекистон, шунингдек, Хитойнинг халқаро масалалардаги бир қатор муҳим позицияларини қўллаб-қувватламоқда ва тегишли ҳамкорликда фаол иштирок этмоқчи. Ўзбекистон, “Шанхай руҳи”га таянган ҳолда, ШҲТ тараққиёти ва аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаб боради”, – деди у мулоқот чоғида.

Ўз навбатида, Си Цзиньпин ҳам Хитой Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга улкан эътибор қаратаётганини таъкидлаб ўтди:
“Охирги йилларда икки давлат муносабатларида чинакам сакраш содир бўлди. Хавфсизлик, энергетика, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги, телекоммуникациялар ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланмоқда, икки давлат ҳам бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширди, бу уларнинг халқларига сезиларли фойда келтирди. Давлатлар стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаши, ҳамкорликнинг йўл харитасини ишлаб чиқиши, Хитой ва Ўзбекистон томонидан “Ипак йўли иқтисодий камари”нинг яратилиши доирасидаги келишувлар реализация лойиҳасини ишлаб чиқиши керак”.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар