Исроиллик хонанда Ади Ледерман 14 ой муддатга қамоқ жазосига ва 15 минг шекель жаримага ҳукм қилинди. У бир қанча таниқли санъаткорлар, шу жумладан, Мадоннанинг компьютерига хакерлик йўли билан кирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.
39 ёшли Ледерман ўз айбини тан олиб, муаллифлик ҳуқуқларини бузгани ва юлдузларнинг шахсий ҳаётига аралашганини тан олди. Унинг соғлиғида муаммолар бўлгани туфайли жазо бироз енгиллаштириди.
Ледерман 3 йил муқаддам маҳаллий мусиқа танловида иштирок этган эди.
У 2015 йилнинг январида қамоққа олинган эди. Тергов ишида Исроил полициясига ФҚБ ёрдам берган эди. Суриштирув ишларининг бошланишига 2014 йилнинг декабрида интернетда Мадоннанинг янги Rebel Heart альбомидан тугалланмаган треклар чиқиши сабаб бўлди. Мадонна буни шахсий ҳаётга аралишиш деб баҳолаб, суриштирув ўтказилишини талаб қилди.