Жеб Буш сайловолди кампанияси учун 114 млн доллар тўплади

Жаҳон 10 Июль 2015 1031

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан ўз номзодини тақдим этган Жеб Буш ярим йил давомида ўз сайловолди кампанияси учун 114 млн доллардан кўпроқ маблағ тўплаган. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати маълум қилди.

Бу маблағнинг 103 млн доллардан иборат қисми унинг жамғармаси орқали йиғилган. Яна 11,4 млн доллар Жеб Буш ўз номзодини эълон қилган кундан бошлаб, 2 ҳафта давомида йиғилган.

Маҳаллий ОАВларда маълум қилинишича, АҚШда ҳали президентлик учун номзодларнинг ҳеч бири бундай қисқа муддат ичида ўз сайловлди кампанияси учун бундай кўп маблағни йиға олмаган эди.

CNN телеканали ўтказган сўровномага кўра, Жеб Буш ҳозирча Республикачилар партияси номидан АҚШ президентилиги учун кураш бошлаганлар орасида энг юқори имкониятга эга деб ҳисобланмоқда.

Ўз навбатида Ҳиллари Клинтон ҳам демократлар орасида президентлик учун асосий номзод сифатида ҳисобланмоқда.

Маълумот учун, ҳозиргача собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Род-Айленднинг собиқ губернатори Линкольн Чэффи, Мэриленд штатининг собиқ губернатори Мартин О`Мелли ҳамда Вермонт штатидан бўлган мустақил сенатор, демократик қарашларга эга бўлган партиясиз Бернард Сандерс ўз номзодлари ҳақида эълон қилишганди. Демократларнинг сайловолди съезди 2016 йилнинг 25-28 июль кунларида, Филадельфияда ўтказилади.

Республикачилар партиясидан эса шу вақтгача 10 нафар вакил президентлик учун курашиш истагини билдирган. Булар сенаторлар Тед Круз, Рэнд Пол, Марко Рубио, Арканзаснинг собиқ губернатори Майк Хакаби, нейрожарроҳ Бен Карсон, Пенсильваниядан собиқ сенатор Рик Санторум, Hewlett-Packard компаниясининг собиқ раҳбари Карли Фиорина, Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш, миллиардер Дональд Трамп ва виржиниялик собиқ сенатор Жим Уэбб ҳисобланади. Шунингдек, Нью-Йоркнинг собиқ губернатори, республикачи Жорж Патаки яқин қариндоши оғир хасталикка чалингани учун ўз номзодини қайтариб олган. Республикачилар ўз сайловолди съездини 2016 йилнинг 18-21 июль кунларида Кливлендда ўтказишни режалаштиришган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар