Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович маъмуриятининг собиқ раҳбари ўринбосари Андрей Портнов Вена прокуратурасига Украина президенти Пётр Порошенко ва Киев мэри Виталий Кличкога қарши даъво аризаси беришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда Австрияда чоп этилувчи Kurier газетаси.

Портнов Порошенко ва Кличкони 2014 йил мартда Венада “ҳукуматни ноқонуний тарзда бўлиб олиш ва парламентни тарқатиш мақсадида” тил бириктирганликда айбламоқда. Портновнинг айтишича, бу келишувнинг барча бандлари бажарилган: янги ҳукумат мухолифатга алоҳида қаттиқлик билан қарши чиқа бошлади ва судларни бетараф қилди.

Ушбу жиноятнинг амалга оширилгани жойидан келиб чиқиб, иш Австрия судида кўрилиши керак, деб ҳисобламоқда Портнов. Нашрнинг ёзишича, Портновнинг “имкониятлари яхши баҳоланмоқда”.

Айни пайтда Портнов адворкатлари билан прокуратурага даъво аризаси тайёрламоқда.

Жорий йилнинг май ойида украиналик миллиардер Дмитрий Фирташ Вена судида Пётр Порошенко билан махфий сиёсий келишувларга эришгани ва Виталий Кличкога таъсири ҳақида маълумот берган эди. Фирташнинг кўрсатмаларига кўра, бу икки сиёсатчи ўз лавозимларини унинг қўллаб-қувватлаши эвазига эгаллаганлар.