Москва шаҳри суди “аксилқароқчилик” бўйича илк шикоятни қондирган ҳолда pleer.com сайтига унда жойлаштирилган бир нечта композицияларни ўчириб ташлаш мажбуриятини қўйди.

Ушбу даъво аризаси “С.Б.А. Мьюзик Паблишинг” ЁАЖ томонидан pleer.com га қарши берилди. Сайт мусиқа асарига муаллифлик ҳуқуқини бузган ва шунинг учун Artik & Asti гуруҳининг бир нечта композицияларини ўчириб ташлаши керак бўлади. Агар “С.Б.А. Мьюзик Паблишинг” томонидан pleer.com сайтига такроран даъво аризаси берилса, унда сайт тўсиб қўйилиши мумкин. Бу даъво аризаси “аксилқароқчилик” қонунга тузатишлар киритилгандан кейин мусиқа соҳасидаги қароқчилик бўйича биринчи иш бўлди.

“Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш” қонунига тузатишлар жорий йилнинг 1 майида қабул қилинди. Энди мусиқа ва адабий асарлар ҳамда дастурий таъминотлар муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясига тушади.