Назарбоев террорчиликка қарши курашнинг ягона тармоғини яратишни таклиф қилди

Жаҳон 10 Июль 2015 1379

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев террорчиликка қарши курашнинг ягона тармоғини яратиш масаласини БМТ даражасига олиб чиқишни таклиф қилди. Бу таклифни у Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида баён этди.
“Фуқароларимизнинг террорчилар тарафида туриб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётгани жиддий муаммо бўлиб қолмоқда”, – тан олди Назарбоев.
Унинг фикрича, бу таҳдидга қарши курашнинг ягона халқаро тизимини яратиш пайти келди, ва бу ишга ШҲТ давлатлари ўз ҳиссасини қўшиши керак.
“Шу боис БМТнинг келаётган ассамблеяси кун тартибига террорчиликка қарши курашнинг ягона тармоғини яратиш масаласини киритиш тўғри бўлар эди”, – деди Қозоғистон етакчиси.

Кўпроқ янгиликлар