Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раисликни қабул қилаётган Ўзбекистон ташкилотнинг меросийлиги принципларига амал қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Уфада ўтаётган ШҲТ саммитининг кенгайтирилган йиғилишидаги чиқишида айтиб ўтди.
“Ўзбекистон меросийлик принципларига амал қилади ва ШҲТ давлатлари манфаатларига жавоб берадиган ҳамкорликни ривожлантириб боради, шунингдек, ташкилотимизнинг жаҳон саҳнасида обрўининг ошиши учун керакли барча ишни қилади”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
ШҲТнинг долзарб масалалари бўлиб террорчилик, айирмачиликка қарши курашни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, халқаро ва минтақавий таҳдидларга тегишли жавоблар қайтариш, иқтисодиётларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш кабилар қолади.