Пакьяо Индонезияда қатлга ҳукм қилинган ватандошини авф этишга чақирди

Спорт 10 Июль 2015 1901

Машҳур филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Индонезиядаги Жокьякарта қамоғида сақланаётган, ўлим жазосига ҳукм қилинган филиппинлик аёл билан учрашди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Адвокат Эдре Олалиа берган маълумотга кўра, Пакьяо Мэри Жейм Велосони кўргани рафиқаси билан борган ҳамда қамоқда бир соатча бўлган.
Велосо хоним 2010 йили гиёҳванд моддалар савдоси туфайли қатлга ҳукм қилинган эди. Жокьякарта шаҳри аэропортида унинг юклари ичидан героин топилиши бунга сабаб бўлганди.
Жорий йилнинг апрелида жазо ижроси ортга сурилди, аммо ундан бошқа 8 чет эллик қатл қилинди.
Адвокатнинг айтишича, барча суд инстанцияларига мурожаат қилиб бўлинган, энди аёлни фақат авф этиш қарори қутқариши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар