Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, АҚШнинг юқори даражадаги ташқи қарзи бутун дунё иқтисодиёти учун жиддий муаммо ҳисобланади. Бу ҳақда “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Европада нима содир бўлаётганини ҳаммамиз яхши биламиз: иқтисодий ривожланишнинг тормозланиши, Греция атрофидаги муаммолар сабабли юзага келган евроҳудуддаги инқироз. АҚШда ҳам ўсиш сураъатлари камайгани кузатилмоқда. У ерда қарз даражаси ялпи ички маҳсулот даражасидан ошиб кетди. Адашмасам, АҚШнинг ЯИМи 17,8 трлн долларни ташкил қилади, қарзи эса 18,2 трлн долларга етди”, деб айтди Путин Уфада бўлиб ўтган БРИКС ва ШҲТ саммити натижаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Путиннинг айтишича, бу ҳолат бутун дунё, жумладан БРИКС давлатлари учун ҳам жиддий муаммо ҳисобланади.