Путин Назарбоевни “Александр Невский” ордени билан тақдирлади

Жаҳон 10 Июль 2015 4481

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни Евроосиё интеграцияси жараёнлари ва кўп мақсадли Россия-Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун “Александр Невский” ордени билан тақдирлади.

“Сиз биласиз, нафақат мен, балки бизнинг мамлакат сизга ҳурмат ва эҳтиром ила қараймиз ҳамда сизнинг хизматларингиз, интеграцион жараёнлар масалаларида кўрсатган жонбозлигингиз учун сизни тақдирлашга қарор қилинди”, деб айтди Путин ва Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширди.

Назарбоев ўз навбатида нафақат Путинга, балки бутун рус ҳалқига, Уфадаги саммитда ишлаётган ОАВларга аъло даражадаги ишлари учун миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида Путин Назарбоевни орден билан табриклади. “Бу ҳақиқатда жанговар мукофот бўлди. Арзийдиган ишлар бор”, деб Назарбоевни қутлади Путин.

“Александр Невский” ордени давлат қурилишидаги алоҳида кўрсатган хизматлар, кўп йиллик ҳалол хизмат ва хизмат вазифаларини бажаришдаги юқори натижалар, Россиянинг халқаро нуфузи ва мудофаа қобилиятини мустақкамлашдаги хизматлар, иқтисодиёт, таълим, фан, маданият, санъат ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришдаги хизматлар учун берилади. Бу мукофот, шунингдек, атоқли хорижий сиёсатчилар ва жамоат арбобларига ҳам берилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар