Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовни Россияга расмий сафар билан ташриф буюришга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Эслатиб ўтмоқчи эдимки, сиз кўпдан буён давлат ташрифи билан бизга келмадингиз. Биз мунтазам равишда мулоқот қиламиз, учрашиб турамиз. Сиз Россияда тез-тез бўласиз, аммо бундай расмий дипломатик нарсалар мазмунга эга. Сизни Россия Федерациясига расмий сафар билан келишга таклиф қиламан”, – деди Россия етакчиси Уфа саммити доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув чоғида.
Таъкидланишича, Ўзбекистон етакчиси Путиннинг таклифини қабул қилган. Расмий ташриф шу йили амалга оширилиши кутилмоқда.