Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непал ШҲТга ҳамкор сифатида қўшилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, Россия етакчиси ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишининг очилиши маросимида қилган чиқишида бошқа давлатларнинг ҳам ШҲТ ишида қатнашишга қизиқаётганини билдирди.
Айни пайтда ташкилот олдида турган асосий вазифа иккита янги номзодни – Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёнини бошлаш ҳамда бу масала тафсилотларини келишиб олишдир.