Раҳмон ШҲТ етакчиларини 2017-2022 йилларга мўлжалланган аксилгиёҳвандлик стратегиясини қабул қилишга чақирди

Жаҳон 10 Июль 2015 1420

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларини 2017-2022 йилларга мўлжалланган аксилгиёҳвандлик стратегиясини қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Тожикистон етакчисининг айтишича, ташкилот таркибидаги ҳеч бир давлат ёлғиз ўзи глобал характердаги долзарб муаммоларни бартараф қила олмайди.
“Жорий йилнинг май ойида Душанбеда бўлиб ўтган гиёҳвандлик таҳдиди муаммоларига бағишланган халқаро конференция иштирокчилари буни тасдиқлади”, – деди Имомали Раҳмон.
Унинг фикрича, конференция якунлари ШҲТ давлатларининг 2017-2022 йилларга мўлжалланган аксилгиёҳвандлик стратегиясига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар