Бразилия терма жамоасининг собиқ юлдуз футболчиси Роберто Карлос Ҳиндистоннинг “Дели Динамос” клубида ўйновчи мураббий бўлади. Бу маълумотни клуб расмий “твиттер”и ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ, 42 ёшли Карлоснинг фақат жамоа бош мураббийи вазифасини бажариши айтилганди. Лекин Роберто ўйлаб кўриб, фикрини бироз ўзгартирди. Ўтган йили “Дели Динамос”да голландиялик Харм ван Велдховен бош мураббий бўлганди. Клуб Ҳиндистон чемпионатида 5-ўринни эгаллаган эди.