"Рома" "Манчестер Сити" жамоасининг босниялик ҳужумчиси Эдин Жекога қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Яқин вақт ичида "Рома" жамоасининг спорт директори Вальтер Сабатини "шаҳарликлар"га бу ҳужумчи учун 10 млн евро ва қўшимча бонусларни ўз ичига оладиган таклиф бериши кутилмоқда.

Ўз навбатида "Манчестер Сити" бу ҳужумчиси трансфери учун 20 млн евро нарх белгилаб қўйган.

Бироз олдинроқ, римликлар бу футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаш борасида оғзаки келишувга эришиб бўлгани хабар қилинганди. Бу келишувга кўра, Жеко йилига 4,5 млн евро ва қўшимча бонуслар кўринишида маош олиши айтилган.

Маълумот учун, унинг Англияда оладиган йиллик маоши миқдори 5,5 млн еврони ташкил этади.