Бразилиялик собиқ футболчи, икки карра жаҳон чемпиони Роналдо 2018 йилги ЖЧ саралаши учун ташланадиган қуръа ташлаш маросимида ёрдамчи сифатида қатнашади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

Қуръа ташлаш маросими 2015 йилнинг 25 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа маросими Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Тадбирда модельер Наталья Водянова ва телебошловчи Дмитрий Шепелов бошловчи сифатида иштирок этиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади.