Россия Мудофаа вазирлиги Ту-160 бомбардимончи самолётларини қайта ишлаб чиқариш бўйича ишлар бошланганини маълум қилди

Жаҳон 10 Июль 2015 30935

Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг Узоқ авиацияси учун Ту-160 “Оқ оққуш” стратегик бомбардимончи самолётларини қайта ишлаб чиқариш бўйича ишлар бошланди, деб хабар берди 9 июль куни Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов.

“Ту-160 самолётини янги кўринишда ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилинди. Биз тез суръатлар билан ишламоқдамиз, ишчи гуруҳ ташкил этдик, Савдо-саноат вазирлиги билан бу ишларнинг олиб борилиши бўйича ойлик йиғилишлар ўтказишга келишиб олдик, бош конструкторлар тайинланди – иш нормал босқичда кетмоқда”, дейди Борисов Мудофаа-саноат мажмуаси касаба ташкилотлари раҳбарлари билан ҳар йили ўтказиладиган учрашувда.

Жорий йилнинг апрелида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Ту-160 самолётларини қайта ишлаб чиқариш зарурлигини маълум қилган эди.

Борисовнинг айтишича, бу эски планер кўринишидаги, бироқ янги қурилмалар билан жиҳозланган мутлақ янги самолёт бўлади. Янги самолётнинг самарадорлиги ўзининг аввалги нусхасиникидан 2,5 баробарга оширилади. Самолёт 2023 йилга қадар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар