Россия суди ўғлини қайтариш учун онасидан 7,5 миллион евро пулини ундирмоқчи бўлган Қозоғистон фуқаросини ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда Липецк вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ташкилот хабарида ёзилишича, бир гуруҳ жиноятчилар 2011 йилда Қозоғистон фуқаросини ўғирлаб кетишган ва уни қайтариш учун онасидан 7,5 миллион евро талаб қилишган.

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур иш борасида олиб борган тезкор тадбирлари натижасида гаровдаги бола озод қилинган ва уни ушлаб турган жиноятчилар қўлга олинганди. Бироқ жиноятни ташкил қилган қозоғистонлик аёл яширинишга ва ҳаттоки тўрт йил давомида Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келган.

2015 йилнинг 30 июнь куни шубҳали шахс қўлга олинган. Липецк шаҳар суди ҳозирда фуқарони Қозоғистонга депортация қилиш бўйича иш олиб бормоқда.