Samsung Electronics компаниясининг технологиялар илғор институти олимлари литий-ионли батареяларнинг кўрсаткичларини кремний ва графендан фойдаланиб, яхшилаш усулини ихтиро қилишди. Таклиф этилаётган усул аккумуляторларнинг энергия ҳажмини 1,8 маротаба оширишга имкон берди.

Ихтирочилар кремний сиртида кремний карбиди шакллантирмаган ҳолда графенни ўстириб, янги анод материал олишди. Янги материал тижорат графитига исбатан 4 марта кўпроқ ҳажмга эга. Карбидсиз графен фазанинг буғли ўтириши усули билан шакллантирилди. Литий-ионли аккумуляторларни яратишда кремний тагликларини қўллаш “узоқроқ яшайдиган ” аккумуляторларни яратишга имкон беради. Бироқ литий қўшилиши билан анод кенгаяди. Бу номақбул эффектнинг олдини олиш учун ихтирочилар графен қатлами ёрдамида сирпанувчи механизмни ишлаб чиқишди, бу механизм кремнийнинг бутлигини сақлашга имкон беради.

Ихтирочилар ҳали янги материални оммавий тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўя олишмаган.