Samsung Galaxy Note 5 ва Galaxy S6 Edge Plus фаблетлари сентябрда бўлиб ўтадиган IFA 2015 кўргазмасида биринчи марта анонс қилиниши мумкин. SamMobile сайти ушбу янги аппаратлар янги тафсилотларни ошкор қилди.

Маълум қилинишича, иккала фаблетнинг орқа панели шишадан ишланади. Бундай ҳолат Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларида ҳам кузатилган эди. Бу ҳолатда уларда хотира картаси слоти бўлмаслиги мумкин.
Аппарат платформаларига келсак, Galaxy Note 5 учун асосни Exynos 7422 чипи ташкил қилиши мумкин. Бундан ташқари, компания Exynos 7430 версиясини синовдан ўтказаётгани, унинг 4К-дисплейи бўлиши айтилмоқда.

Galaxy S6 Edge Plus’нинг платформаси эса Qualcomm Snapdragon 808 чипидан иборат бўлиб, 32 Гбайт флеш-хотира, 16-Мп камера, 5-Мп фронтал фотомодуль ва 3000 мА/соат ҳажмли аккумуляторга эга бўлади. У, Galaxy Note 5 сингари, 5.7 дюймли дисплейга эга бўлади.