Саудия Арабистонининг собиқ ташқи ишлар вазири, шаҳзода Сауд ал-Файсал вафот этди

Жаҳон 10 Июль 2015 9147

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигини кўп йиллар давомида бошқарган шаҳзода Сауд ал-Файсал 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда қиролликнинг расмий ахборот агентлиги SPA хабар берди.

Шаҳзода Лос-Анджелесда вафот этди. Ал-Файсал у ерда даволанаётган эди.

Ал-Файсал мамлакат Ташқи ишлар вазирлигини 1975 йилдан бошлаб 40 йил давомида бошқариб келган ва ўз лавозимини тарихда исталган бошқа ташқи ишлар вазиридан кўпроқ вақт давомида эгаллаган.

Охирга пайтлар аксарият вақтини хорижий шифохоналарда ўтказаётган кекса ёшдаги шаҳзодани Саудия Арабистонининг янги қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд жорий йилнинг апрель ойи охирида истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини Ар-Риёднинг Вашингтондаги элчиси Одил ал-Жубайр эгаллади.

Саудия Арабистони шаҳзодаси қирол Файсалнинг еттита ўғлидан бири бўлган.

Кўпроқ янгиликлар