ШҲТ ёш инсон халқаро туристик картасини жорий қилади

Жаҳон 10 Июль 2015 1380

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ёш инсон халқаро туристик картасини жорий қилмоқчи. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига қараганда, ташкилотнинг ёшлар кенгаши ушбу ташаббус билан чиққан.
“Ўйлайманки, лойиҳа ёш инсонларга ўз алоқаларини бир қадар кенгайтиришга имкон беради”, – умид билдирди Путин.
Бундан ташқари, у барча давлатлар туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиши кераклигини айтиб ўтди.
Яқин орада имзоланадиган шартнома асосида ташкил қилинадиган Тармоқ университети ШҲТга аъзо давлатлардаги 69 ва Беларусдаги олийгоҳни бирлаштиради. Бу ҳужжат билан бирга Тармоқ университети йўриқномаси ҳам тасдиқланади.

Кўпроқ янгиликлар