ШҲТнинг 2016 йилдаги саммити Тошкентда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон айтиб ўтди.
“2016 йилда биз Тошкент шаҳрида тўпланамиз. Маълум маънода бу ШҲТ учун юбилей саммит бўлади – биз ташкилот яратилганининг 15 йиллигини нишонлаймиз”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
Шунингдек, Тожикистон етакчиси тез орада Эроннинг ШҲТга қўшилишига умид билдирди:
“Тожикистон Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қарорни тўлалигича қўллаб-қувватлайди. Умид қиламанки, энг яқин келажакда Эрон Республикаси ҳам ташкилотимиз аъзолари сафига қўшилади”.