Спорт арбитраж суди (CAS) УЕФАнинг Евро-2016 йилги саралаш баҳслари доирасидаги Сербия ва Албания учрашуви бўйича қарорини бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

2014 йилнинг октябрида бўлиб ўтган Сербия ва Албания терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етмаган (0:0), ўйинда келиб чиққан жанжал туфайли кейинчалик Сербияга техник мағлубият ёзилган ва улар уч очкодан маҳрум қилинганди. 

Эндиликда янги қарорга мувофиқ Албанияга техник ғалаба билан биргаликда уч очко ҳам тақдим қилинди. Сербиядан олиб ташланган уч очко бўйича қарор ўз кучида қолдирилди. Натижада Албания терма жамоаси тўплаган очколари сони 10тага етди ва албанлар I гуруҳида Дания терма жамоаси билан иккинчи ўринни бўлиб туришибди.