Сурхондарё вилоятида қайта реконструкция қилинган “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳи иш бошлади

Жамият 10 Июль 2015 3197

Сурхондарё вилояти Узун туманида қайта реконструкция қилинган “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳи иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, юксак интеллектуал салоҳиятли инсонлар этиб вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан эканини алоҳида таъкидлади.

Мустақиллик йиллари мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам замонавий таълим, тиббиёт муассасалари, муҳташам болалар спорти иншоотлари барпо этилаётгани фарзандларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда униб-улғайишига хизмат қилмоқда. Сурхондарё вилоятининг тоғли ва ғоят сўлим гўшасида жойлашган “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тубдан реконструкция қилиниб, замонавий тарзда жиҳозланиши бунга яққол мисолдир.

– Янги қиёфа касб этган оромгоҳда болажонлар учун барча қулайлик яратилди, – дейди “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳи директори Раҳматулла Соҳибов. – Барча бинолар тубдан реконструкция қилинди, ошхона, маънавият хонаси, кутубхона ва дам олиш хоналари замонавий усулда жиҳозланди. Янгидан бунёд этилган болалар спорти иншооти ўғил-қизларимизнинг жисмонан чиниқишига хизмат қилади.

Ҳисор тоғ тизмалари бағрида жойлашган ушбу оромгоҳни қайта реконструкция қилиш ва жиҳозлашга Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши тўрт миллиард юз миллион сўм маблағ сарфлади. Баскетбол, волейбол ва футбол майдонлари, ёпиқ бассейн қурилди. Айни пайтда сўлим оромгоҳда уч юзга яқин ўғил-қиз мириқиб ҳордиқ чиқараётир.

– Олтинчи синфда ўқиётган набирам Нурбекнинг ёзги таътил кунларини мароқли ўтказиши учун ушбу оромгоҳга йўлланма олдик, – дейди Қизириқ туманидаги Зартепа маҳалласида истиқомат қилаётган Аваз Холиқов. – Кўп йиллар аввал бу ерда бўлганман ва ўшанда шароитлар ҳаминқадар эди. Бугунги шароит ва қулайликлардан, айниқса, мусаффо ҳаводан баҳри дилим яйради. Ёшларига шундай юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатадиган Ватан фуқароси эканимдан фахрланаман.

– Оромгоҳнинг салқин об-ҳавоси ва бетакрор табиат манзаралари менга жуда ёқди, – дейди Термиз шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сардор Абдиев. – Янги дўстлар орттирдим. Улар билан сўлим тоғ қўйнига саёҳатга чиқиш, футбол, волейбол ўйнаб, бассейнда чўмилиш ўзгача завқ бермоқда. Турли китобларни мутолаа қилиб, билимимизни янада мустаҳкамлаш учун ҳам барча қулайлик мавжуд.

Манба: УзА

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар