Сурия ҳарбийлари ва "Ҳизбуллоҳ" аскарлари Забадани шаҳрида "Жебҳад ан-Наср" гуруҳи аъзолари бўлган 1,5 минг нафар жангарини қуршовга олди. Бу шаҳар Сурия пойтахти Дамашқдан 25 км масофада жойлашган. Бу ҳақда РИА Новости нашри ишончли манбасига асосланган ҳолда хабар қилган.

"Жебҳад ан-Наср" жангарилари Забадани шаҳрининг Захра туманида сурияликлар армияси ва "Ҳизбуллоҳ" аскарлари қопқонига тушишди. Қуршовда 1,5 минг жангари мавжуд", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аҳоли турар жойларида жанг олиб борилган. Қуршовга олувчилар жангариларга тегишли цехни йўқ қилишган.