Таиланд Туркиядаги элчихонасини ёпиб қўйди

Жаҳон 10 Июль 2015 2221

Таиланднинг Анқарадаги элчихонаси номаълум муддатга ёпилди. Бу ҳақда Yahoo News хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Таиланднинг Истанбулдаги консуллиги вақтинчалик ишини тўхтатди. Бунга 9 июлга ўтар тунда уйғур диаспорасининг консулликка уюштирган ҳужуми сабаб бўлди. Уйғурлар таёқлар билан бино ойналарини синдириб, ходимларнинг буюмларини сочиб ташлашди. Лекин ҳеч ким яраланмади.

Норозилик акциялари расмий Банкокнинг Хитойга 97 нафар уйғурни депортация қилгани ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг авж олди. Улар 2014 йил мартида қўлга олинган эди. Полиция махсус амалиёт давомида мамлакат жанубидаги плантацияда 400 нафар уйғур қул аҳволида ишлаётганини аниқлаган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Таиланд раҳбариятининг бу қароридан хавотирда эканлигини айтди, чунки Хитой фуқаролари бўлмиш уйғурлар у ерда қийноққа солиниши ва қамалиши мумкин. Таиланд, ўз навбатида, депорт қилинганлар тақдирини кузатиб боришини маълум қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар