7 июль куни Тошкентда Осиё тараққиёт банки Марказий ва Ғарбий Осиёда аҳоли бандлигини таъминлаш учун таълим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчилар миссиясининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазири билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида банк маслаҳатчиси Кристина Мартинез миссиянинг Ўзбекистонда ўз олдига қўйган вазифалари ҳақида гапириб берди. Айтилишича, улар мамлакатда профессионал таълимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг техник таъминоти борасида ишлар амалга ошириш кўзланган.
Ўз навбатида, меҳнат вазири миссия аъзоларини вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирди. Хусусан, касб-ҳунар коллежлари ва олийгоҳлар битирувчларни иш билан таъминлаш механизмлари ёритиб берилди.
Шунингдек, миссия иштирокчилари меҳнат бозорини тартибга солиш борасидаги қонунчилик базаси билан таништириб чиқилди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, миссия вакиллари вазирликнинг бу соҳалардаги фаолиятини қониқарли баҳолаган ва миссия мандати Ўзбекистонга бу борада техник ёрдам ташкил қилиш бўйича конкрет таклиф билдириш имконини беришини айтиб ўтган.