Уфада ШҲТ саммити бошланди

Жаҳон 10 Июль 2015 3093

Жума куни Бошқирдистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити очилди. Унда Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга қўшилиши масаласи бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Уфада 8-10 июль кунлари ШҲТ ва БРИКС саммитлари ўтказилади. Жорий йилда ҳар икки ташкилотга Россия раислик қилмоқда.

Айни пайтда ШҲТ таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. Мўғулистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2014 йил сентябрида Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга аъзо бўлишга расмий талабнома билан чиқишди. Шри-Ланка ва Арманистон кузатувчиликка мурожаатнома билан чиқишди.

Илгарироқ Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков саммит давомида 14та қўшма қарор қабул қилинишини маълум қилган эди. Саммит якунларига кўра Уфа декларацияси қабул қилинади.

Кўпроқ янгиликлар