Тадқиқотчилар туғилганидан бери ҳали мушук болаларини кўрмаган кучук болаларининг мушукчалар билан учрашувини ташкил қилишди.

Ўз навбатида бу мушукчалар ҳам кўзини очганидан буён ҳали кучукчаларни учратмаганди.

Натижада, бу жониворлар бир-бирларига ташланишмади, бир-бирларини тишлашмади ва тимдалашмади.

Аксинча, қуйидаги видеолавҳада кучукчалар мушукчалар билан бирга ўйнаб, бир идишдан овқатланаётганини кўриш мумкин.