Универсиада-2015 мусобақаси Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятсиз якунланмоқда

Спорт 10 Июль 2015 1745

Жанубий Кореянинг Квангчжу шаҳрида бўлиб ўтган талаба спортчилар ўртасидаги бутунжаҳон Универсиада мусобақалари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятсиз якунланмоқда.

Академик эшкак эшиш, енгил атлетика, таэквондо (WTF), теннис, қиличбозлик, спорт ва бадиий гимнастика ҳамда дзюдо мусобақаларида қатнашган ҳамюртларимиз бирорта медални қўлга кирита олишмади.

Кўплаб спорт турлари бўйича баҳслар тугаб бўлди. Лекин ўзбекистонликлар учун натижа бутунлай омадсиз бўлиб турибди.

Таққослаш учун Ўзбекистон талабаларидан иборат терма жамоа 2013 йилда Қозонда бўлиб ўтган Универсиада мусобақаларида 2та олтин, 7та кумуш ва 10та бронза медалини қўлга киритишганди.

Кўпроқ янгиликлар