“Барселона” клуби ҳужумчиси Педро фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Sport.es нашри хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, лондонликлар бу ҳужумчи учун 20 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун каталонияликлар сафини тарк этиш ниятини билдирганди. Жамоага Арда Турон келиб қўшилиши эса, унинг кейинги мавсумда асосий таркибга кириш имкониятларини кескин пасайтириб юборган.

Унга шунингдек, “Арсенал” ва “Ливерпуль” клублари қизиқиш билдиришаётганди.