“СТС-Медиа” акциядорлари холдингнинг 75 фоизлик активларини Алишер Усмонов ва Иван Тавринга қарашли “ЮТВ” гуруҳига 200 миллион доллар эвазига сотишни режалаштиришган.

Холдинг улушини сотишни бўлажак битимни баҳолаш учун “СТС-Медиа”нинг Вернер Клаттен, Тамжид Басуния ва Жан-Пьер Морель каби директорлар кенгаши аъзоларидан тузилган махсус қўмита маъқуллаб бериши керак.

Бундан олдинроқ, “ЮТВ” гуруҳи “СТС-Медиа”га тегишли акцияларнинг 75 фоизини Швециянинг MTG компанияси ва барча озчилик акциядорлардан сотиб олиш бўйича таклиф билан чиққанлиги тўғрисида хабар берилганди.