“ВКонтакте” ижтимоий тармоғига хакерлик ҳужуми қайтарилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг матбуот котиби Георгий Лобушкин маълум қилди.

“Тахминан соат 18.00 ларда “ВКонтакте”га уюштирилган DDoS-ҳужум қайтарилди”, деб ёзди Лобушкин твиттерда.

Лобушкин фойдаланувчилар ҳеч нарсани сезишмаганини қўшимча қилиб ўтди.

Аввалроқ Telegram мессенжери катта миқёсдаги ҳужумга учрагани маълум қилинганди.