"50 Cent" интернетда беҳаё видео жойлаштиргани учун 5 млн долларлик жаримага тортилди

Жамият 11 Июль 2015 3134

Суд қўшиқчи "50 Cent"ни рухсатсиз бегона эротик видео жойлаштиргани учун 5 млн доллар миқдорида жарима тўлаши ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Associated Press нашри хабар тарқатди.

Реппер бир аёлнинг йигити билан тушган видеосини сотиб олган ва интернетга шарҳлари билан жойлаштирганди. Видео 2009 йилда жойлаштирилган.

"50 Cent"нинг адвокати суднинг бу қароридан норози эканини билдириб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар