Ақтўбелик шахс WhatsАpp орқали "жиҳодчилик"ни тарғиб қилди

Жамият 11 Июль 2015 3545

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида яшовчи 35 ёшли шахс Whatsapp орқали жангарилар тасвирланган видеолавҳани тарқатган ва одамларни "жиҳод" қилишга даъват этган. Бу ҳақда Диапазон нашрида ёзилган.

Тергов материалларидан маълум бўлишича, Бахтиёр Юсупов диний ташкилотларнинг доимий ихлосманди бўлган. У ижтимоий тармоқда "Садақа - дўзахдан қалқондир" номли гуруҳ ташкил этган ва ўз гуруҳига 20 кишини жалб қилган. Юсупов бу гуруҳда доимий равишда жангарилар томонидан тарқатилган турли видеоклипларни жойлаштириб борган. Клиплардан бирида, қозоқ тилида "Жиҳод томон олға!" дейилади. Бошқа клипларда эса асосан муждоҳидаларнинг ҳар кунги ҳаёт тарзи ва ҳарбий машғулотлари тасвирланган.

Айни дамда Юсупов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинган.

Маълумот учун, 2014 йилнинг январида ҳам Актауда Whatsapp орқали диний экстремизмни тарғиб қилган аёл қўлга олинган ва 4 йилга қамалганди. Ушбу айбланувчи 2014 йилнинг 10 июнь санасидан 9 августигача бўлган муддат давомида ўз танишларига терроризмни оқловчи ва уни тарғиб қилувчи гапларини ёзиб борган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар