АҚШ Давлат департаменти Россияни бош хавф деб ҳисобламаслигини айтди

Жаҳон 11 Июль 2015 3013

АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонер Россияни АҚШ учун бош хавф деб ҳисобламаслигини айтди.

“Биз Россия билан унинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари туфайли муайян келишмовчиликларга эгамиз. Бироқ биз буни АҚШ учун ҳаётий хавф деб ҳисобламаймиз”, деб айтди Тонер матбуот-анжуманида.

Аввалроқ Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси лавозимига номзоди таклиф этилган АҚШ денгиз пиёда аскарлари корпуси қўмондони Жозеф Данфорд Сенатда чиқиши пайтида Россияни асосий хавф деб билишини айтган эди. Кейинроқ Оқ уй унинг бу фикрини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.

Тонер АҚШ Данфорд Россиядан кейинги 2-рақамли хавф деб айтган Хитойни ҳам бундай хавф деб билмаслигини айтди.

“Давлат котиби "ИШИД" террорчилик ташкилотини, айниқса давлатлар ҳукуматлари назоратида бўлмаган ҳудудларда асосий хавф деб билади”, деб айтди Тонер.

Тонер АҚШ Россия билан келишмовчиликларга эга бўлсада, бир қатор муҳим масалалар, хусусан Эрон бўйича ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар