АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 34 та авиазарба берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Суриядаги жангарилар позицияларига берилган 17 та зарбадан 12 таси нишонга теккан. Яна 17 та зарба ИШИДнинг Ироқнинг 8 шаҳридаги, шу жумладан Мосул яқинидаги позицияларига берилди.

8 июлда АҚШ ва иттифоқчилар томонидан ИШИДнинг Сурия ва Ироқдаги позицияларига 25 та авиазарба берилган эди.