Ашхободда 2016 йилнинг август ойига қадар соатига 1600 нафар йўловчи ўтказиш қобилиятига эга ва исталган турдаги самолётни қабул қила оладиган халқаро аэропорт қуриш режалаштирилмоқда.

Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг кейгайтирилган мажлисида аэропортни қуриш бўйича ўтказилган тендер натижалари эълон қилинди.

Унга кўра аэропорт қурилиши 2016 йилнинг январидан туркларнинг “Полимекс” компанияси томонидан амалга оширилиши бошланади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа қиймати 2,2 млрд долларга баҳоланган.

“Полимекс” қурилиш компанияси Туркманистонда мустақиллик йилларида 120га яқин турли объектлар қурилишини амалга оширган. Хусусан компания томонидан Каспий денгизи бўйидаги Туркманбоши шаҳри аэропорти ҳам қурилган.

“Туркман ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида аэропорт дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг махсус ускуналари билан жиҳозланиши ва хизмат кўрсатишнинг халқаро стандартларига мос келиши маълум қилинди.