БМТ Эбола вирусидан азият чеккан давлатларга 3,4 млрд доллар ажратади

Жаҳон 11 Июль 2015 855

БМТ қароргоҳида донорлик анжумани доирасида Эбола вируси эпидемиясидан энг кўп азият чеккан давлатлар сифатида Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леонега 3,4 млрд доллар ажратиш қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бизнинг аниқ ҳисоб-китобларимизга кўра, бугун умумий ҳисобда 3,4 млрд доллар ажратиш эълон қилинди. Натижада биз умумий ҳисобда 5 млрд долларга эга бўлдик. Сизга сахийлигингиз учун миннатдорчилик билдираман”, деб айтди БМТ Тараққиёт дастури бошлиғи Хелен Кларк.

Кларкнинг айтишича, бу пуллар ушбу давлатларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти, меҳнат билан бандлик тизимларини мустаҳкамлаш ва бошқа мақсадлар учун йўналтирилади.

Аввалроқ Либерияга Эбола вируси яна қайтгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар