Бугун Уимблдон турнирининг аёллар ўртасидаги баҳслари ғолибаси аниқланади

Спорт 11 Июль 2015 1025

Лондон шаҳрида 29 июнь куни бошланган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Уимблдон турнирида бугун аёллар ўртасидаги мусобақа ғолибаси аниқланади. Ҳал қилувчи учрашувга Ер юзининг биринчи рақамли аёл теннисчиси америкалик Серена Уильямс ҳамда испаниялик Гарбин Мугруза етиб келишди.

Аксар мухлислар ва мутахассислар Серена Уильямс бу ўйиндан кейин олтинчи марта Уимблдон турнири ғолибасига айланишини башорат қилишмоқда.

Бу икки теннисчи шу пайтгача ўзаро уч маротаба тўқнаш келган. Икки учрашувда Серенанинг қўли баланд келган бўлса, бир баҳсда Мугруза зафар қучган. Бугунги ўзаро тўртинчи учрашув Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар