11 июль куни Чад пойтахти Нжамена шаҳри марказида содир бўлган портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agence France-Presse твиттери орқали хабар берилган.

Хабарда айтилишича, бу теракт паранжига ўранган террорчи аёл ўзини портлатиши орқали амалга оширилган.

Портлаш содир этилган ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.

Бу теракт Чад пойтахтида кейинги 1 ой давомида амалга оширилган иккинчи портлаш бўлди. Бундан олдинги теракт оқибатида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.