Дунёнинг энг ғаройиб меҳмонхоналари

Жаҳон 11 Июль 2015 11400

Туркиянинг All inclusive, яъни “ҳаммаси ичида” тизими ёки Миср эҳромларига туяда саёҳат қизиқтирмай қўйди, аммо жунгли чангалзорларига боришга ҳам ҳали тайёр эмассиз, тўғрими? 

Шундай вариантлар борки, сизни ҳам яхшигина тетиклантиради, ҳам кутилмаган қулайликлари билан ҳайратга солади. Истиқомат қилишингиз анчагача ёдингизда сақланиб қолиши аниқ бўлган меҳмонхоналар ҳақида фотолавҳаларни сиз учун тайёрлаб қўйдик.  

1. Сайёҳлар бир неча чақирим наридан қайрилиб кетиши лозим бўлган харобаларга ўхшаяптими? Аслида бу  Shanty Hotel — Жанубий Африкадаги асосан суд муассасалари жойлашган Блумфонтейн шаҳридаги беш юлдузли меҳмонхона. Унинг шиори — “Поли иситиладиган дунёдаги ягона харобалар”.

2. Гаражларга кўпроқ ўхшаб кетадиган хоналардаги шароит ҳам танланган йўналишга хос:мебель ва фақат энг зарурий техника, ҳаммаси худди 80—йилларни эслатади. Ҳожатхона ташқарида. Овқатни анъанавий африкача тош печда тайёрлаш мумкин (у ҳам бутун бошли меҳмонхонга биттагина). Аммо поллари ҳақиқатдан ҳам иситилади.

3.Тўрт киши жойлашиши мумкин бўлган битта “гараж”нинг нархи бир кеча учун 75 доллар атрофида — юқорида айтиб ўтилган “беш юлдуз” мақоми  учун анчайин арзон. Яна нонушта учун ҳар бир киши учун 10 доллар. Ҳудудда бепул Wi-Fi ва спа-марказ мавжуд. Кўриниш харобалардек, аммо кўрсатиладиган хизматлар олиймақом меҳмонхоналарга тўғри келади, дейиш мумкин. 

4. Гаражда дам олиш унчалик ғайриоддий туюлмаяптими? Бошқа вариант ҳам бор: таътилни канализация қувурида ўтказиш. Лойиҳа Австрияда ўйлаб топилган ва камхаржроқ сайёҳлар ҳамда табиат қўйнида ўтказиладиган мусиқа фестивалларига ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган. Биринчи шундай меҳмонхона Линц шаҳри яқинида, Дунай дарёси бўйида меҳмонларни қабул қилишни бошлаб юборди.

5. Қувурнинг диаметри икки метр, нақ тўққиз тонна тош босади. Шифтида кичикроқ ойналар бор, “хона”га битта кароват сиғади.

6. Қамоқда “дам олиш” бугунги кунда ўта ғайриоддий бўлмай қолди. “Тўқликка шўхлик” қабилидаги бундай кўнгилхушлик урфга кириб улгурганини “беш юлдузли” мақомига эга қамоқхона-меҳмонхоналарнинг турфа кўринишдагилари фаолият кўрсатаётганидан пайқаш мумкин.   

7. Масалан, қиролича Виктория давридаги қамоқхонада жойлашган Malmaison Oxford меҳмонхонасида бир кеча тунаб қолиш 125 фунт ва ундан ошиқроққа тушиши мумкин.

8. Германиядаги Alcatraz меҳмонхонаси бирмунча  ҳамёнбопроқ: бу ерда 50 еврога ҳам хона топсангиз бўлади. Меҳмонхона жойлашган қамоқхона биноси 1867 йилда қурилган. Меҳмонларга танлов имконияти берилади: Alcatrazда камера-хоналар ҳам, одатий меҳмонхона хоналари ҳам бор. 

9. Бостондаги (АҚШ) Чарльз-Стрит қамоқхонаси деворлари бу ерда “истиқомат қилган” кўплаб машҳур шахсларни ёдида сақласа ажаб эмас. Масалан, Малкольм Икс ёки бутун дунёга шов – шув бўлган суд жараёни иштирокчилари, италиялик исёнчилар Сакко ва Ванцеттини. Эндиликда эса бу бинода дунёдаги энг кошона меҳмонхоналардан бири жойлашган. 

10. Бу ерда туриш нархи ҳам шунга яраша — бир кеча учун 550 доллар атрофида. Хоналарда меҳмонларни жакузи ваннаси ва “Мартини” виноси қарши олади (йўналиши ўзгаргач, бино ўзида истиқомат қилувчилар учун жуда шинам жой бўлиб қолди). Энг қизиғи, меҳмонхона ҳозирда Liberty —“Озодлик” дея номланади.

11.Собиқ бўлса - да, қамоқхонада истиқомат қилгандан кўра... ақли заифлар уйида дам олган арзонроқ тушар экан. Вьетнамдаги Crazy House (айнан олганда “Жиннихона”) меҳмонхонаси икки кишилик хоналарини бир кеча учун атиги 30 доллардан таклиф этади.

12. Аслида  бу бино Вьетнам компартияси бош котибининг қизи томонидан бунёд этилган. Эгри–бугри ва баъзан бошни айлантирадиган кўринишга эга бу ғалати бинога боқиб бунга ишониш қийин, албатта.

13. Меъмор Данг Вьет Нга (ўша бош котибнинг қизи)  дунёқарашига  Россияда 14 йилни ўтказгани (улардан 13 йили МАРХИ - Москва архитектура институтида) катта таъсир ўтказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шундайми ёки йўқми,  Crazy House да қўлланилган услубларга, унда истиқомат қилганларнинг айтишича, Гауди ва Хундертвассердек манаман деган  меъморлар ҳам тан берган бўларди. 

14. Берлиндаги (Германия) Propeller Island City Lodge меҳмонхонаси ўткир ҳиссиётлар ишқибозларига танлов учун катта имкониятларни тақдим этади. Масалан, вампирлар ва готлар ҳақидаги этни жунжиктирувчи ҳикоялар мухлислари мазза қилиб... тобутда тунашлари мумкин.

15. Меҳмонхона Жюль Верннинг “Сузувчи орол” романи шарафига шундай аталган ва чиндан ҳам бу ердаги хоналарнинг ички кўриниши  хилма-хиллиги билан киши ақлини шошириб қўяди. Мебели шифтга қадалган хоналар бор, кўпдан-кўп тескари ойналарга эга ёки енгилтак хонимлар уйига ўхшатиб безатилган хоналар мавжуд. Хуллас, сиз фотосуратини кўриб турган хона Propeller Island City Lodgeнинг анча зерикарли жойларидан.

16. Отель меҳмонлари шер қафасида (тўғри, шерларсиз) ёки чироққа ўхшатиб қўйилган гильотина (маҳбусларни қатл этиш асбоби) остида тунни ўтказишлари мумкин. Кечаси билан учиб юришлари ҳам ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатда “учувчи кароват” ва қия полли хонани танлашларига тўғри келади. Бундай ғаройиб хоналарнинг нархи айтарли баланд ҳам эмас — бир кеча учун 70 дан 115 еврогача. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9709 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22589 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45430 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46864 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 436 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1056 Спорт
Кўпроқ янгиликлар